Пятница, 2024-03-29, 8:19 AM
Xush kelibsiz Гость | Ro'yxatdan o'tish | Kirish

O'zbekiston qishloq va suv xo'jaligi jurnali

Sayt menyusi
Kirish yo'li
E-mail:
Parol:
Bo'lak kategoriyasi
Yangiliklar [19]
Qidir
Statistika

Online xolatda: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0

Jurnal va jurnaldagi maqolalar

Главная » Статьи » Yangiliklar » Yangiliklar

В категории материалов: 19
Показано материалов: 11-19
Страницы: « 1 2

Сортировать по: Дате · Названию · Рейтингу · Комментариям · Просмотрам

Эълон!

Ҳурматли муштарийлар! Сизларга “Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журналининг 4-сонига мақолалар қабул қилиш тўхтатилганини ва 5-сонига  қабул давом этаётганини эълон қиламиз.

"Агро илм" журналининг 2-сонига  мақолалар қабул қилиш тўхтатилганини ва 3-сонига қабул давом этаётганини эълон қиламиз.

Таҳририят.

Yangiliklar | Просмотров: 221 | Добавил: ADMIN2 | Дата: 2022-02-08 | Комментарии (0)

Диққат эълон!

   “Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” ва “Агро илм” журналлари таҳририяти “Бугунги тадқиқотлар – учинчи ренессансга пойдевор” рукни остида “Агро илм” журналининг махсус сонини чоп этишни режалаштирди. Шу муносабат билан 2021 йил 1 ноябрь санасига қадар мақолалар қабули давом этади.

Таҳририят.

Yangiliklar | Просмотров: 286 | Добавил: ADMIN2 | Дата: 2021-10-11 | Комментарии (0)

Эълон

Ҳурматли муштарийлар! Сизларга “Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журналининг 4-5 сонларига мақолалар қабул қилиш тўхтатилганини ва 6 сонига (июнь) қабул давом этаётганини эълон қиламиз.

"Агро илм" журналининг 2 иловасига мақолалар қабул қилиш тўхтатилганини ва 3 иловасига (май-июнь) қабул давом этаётганини эълон қиламиз.

Таҳририят.

Yangiliklar | Просмотров: 404 | Добавил: ADMIN2 | Дата: 2021-03-09 | Комментарии (0)

ЭЪЛОН 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада
ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “O‘zbekiston qishloq va suv 
xo‘jaligi” ва “Agro ilm” журналига лотин ёзувидаги илмий мақолалар қабул қилинади. 

ТАҲРИРИЯТ.

Yangiliklar | Просмотров: 388 | Добавил: ADMIN2 | Дата: 2020-11-20 | Комментарии (0)

Диққат

ЭЪЛОН 

2020 йил – илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётн ривожлантириш йили муносабати билан  Диққаттаҳририятимиз “Агро илм” журналининг “Бугунги илм – учинчи ренессанс пойдевори” рукни остидаги махсус сонини чоп этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда тўлиқ маълумотни таҳририятимизнинг интернетдаги www.qxjurnal.uz веб-сайти ва @qxjurnal_uz телеграм мессенжери орқали олишингиз мумкин.  

ТАҲРИРИЯТ.

Yangiliklar | Просмотров: 422 | Добавил: ADMIN2 | Дата: 2020-10-01 | Комментарии (0)

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ишлашни хохловчилар учун очиқ мустақил танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик Марказий аппаратида мавжуд бўлган бўш лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/) да рўйхатдан ўтишлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Эътибор беринг!

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Танлов тўғрисида батафсил маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (71) 263-03-36, (71) 260-36-87 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йил 8 сентябрдан 22 сентябргача давом этади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
марказий аппарати таркибий бўлинмаларида мавжуд вакант лавозимлари
РУЙХАТИ

 

Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси

Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси

Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси

Стратегик таҳлил, статистика ва рақамлаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси

Халқаро молия институтлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси (0,5 ставка)

Халқаро молия институтлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

Қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган талабини аниқлаш ва метрология бўлими бош мутахассиси

Боғдорчилик ва узумчилик бўлими етакчи мутахассиси

Аграр тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси

Ички назорат хизмати бош мутахассиси

 

Ҳужжатлар қабул қилиш учун ҳавола https://vacancy.argos.uz/

Yangiliklar | Просмотров: 443 | Добавил: ADMIN2 | Дата: 2020-09-14 | Комментарии (0)

“O’zbekiston qishloq va suv xo’jaligi” шўъба корхонасининг

2019 йил 5-сентябрдаги умумий йиғилиши қарори билан

тасдиқланган

“O’zbekiston qishloq va suv xo’jaligi”ва “Агро илм” журналлари саҳифаларида

шартнома асосида чоп этиладиган реклама, мақола ва бошқа материаллар

ТАРИФИ

“O’zbekiston qishloq va suv xo’jaligi” илмий-оммабоп ва “Agro ilm” илмий-амалий журналлари учун мақола ва реклаианинг нархи:

 Мақоланинг 1 қоғози баҳоси 80 000 (саксон минг) сўм

Рекламанинг 1 саҳифа рангли бахоси 500 000 (беш юз минг сўм) сўм

Буютмачиларга талаблар ва имтиёзлар

  1. Мақолалар 14 шрифт катталикда ва қаторлар орасидаги масофа 1,5 интервал бўлиши, ҳажми эса 8 қоғоздан ошмаслиги лозим.
  2. Буюртмачи реклама материаллар дизайнининг электрон вариантини камида 1 ой, илмий мақолаларни таҳририятда белгиланган талаблар асосида эксперт хулосаси, электрон варианти билан 2 нусхада камида 2 ой олдин тақдим этиши керак.
  3. Тижорат асосида чоп этиладиган реклама мақола ёки бошқа материаллар учун тўлов таҳририят ҳисоб рақамига олдиндан 100 %, бюджет маблағлари ҳисобидан тўланган тақдирда шартнома имзолангандан сўнг 15 фоизини олдиндан, 85 фоизини иш бажарилгач, ўн банк кунида амалга оширилади.
  4. Буютмачи ва муаллифга реклама материали ва тижорат мақолалар учун 1 дона журнал бепул берилади.
  5. Бир ташкилотга тегишли бўлган реклама кетма-кет 2 марта чоп этилганда 10 %, 3 ва ундан ортиқ ҳолларда 15% чегирма берилади.
  6. “O’zbekiston qishloq va suv xo’jaligi” ва “Agro ilm” журналларига обуна бўлган тақдирда чегирма берилади.

Мурожаат учун манзилимиз:     Тошкент ш. Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 44-уй.

Ҳисоб рақам  20210000203968536001          “АСАКА” ДАТБ Шайхонтоҳур филиали  

МФО  00969               ИНН  202680177              ОКОНХ  87100               ОКЭД 18110

Тижорат материалларини жойлаштириш масалалари бўйича

Тел : (71) 249-13-54;      (71) 242-13-54;      (71) 242-13-24;       (97) 440-47-58

E-mail: uzqx_jurnal@mail.ru     Web sayt: www.qxjurnal.uz       Telegram: https://t.me/qxjurnal_uz 

Тўлов таҳририят ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли билан амалга оширилади.

Yangiliklar | Просмотров: 641 | Добавил: ADMIN2 | Дата: 2019-12-24 | Комментарии (0)

«ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ»  ва «АГРО ИЛМ» журналларида чоп этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган

Т А Л А Б Л А Р

1. Мақолалар:

—  илмий мазмунга эга бўлиши, тадқиқотларнинг долзарблиги ва мақсади аниқ кўрсатилиши;  - тушунарли ва равон баён этилиши;

- охирида эса аниқ илмий ва амалий тавсиялар тарзида хулосалар берилиши даркор.

   2. Мақола ўзбек ёки рус тилида ёзилиши мумкин. Унинг ҳажми шакл ва жадваллар (кўпи билан 1,5 бет), адабиётлар рўйхати, инглиз ва рус тилидаги аннотация (3—4 қатор) билан бирга 6 бетдан, илмий хабарлар эса 3 бетдан ошмаслиги керак. Юбориладиган материаллар А-4 ўлчамдаги оқ қоғозда, 1,5 интервалда ва 14 шрифтда, Times New Roman ҳарфида ёзилмоғи лозим.

  3. Мақолани расмийлаштириш (формулаларни ёзиш «Мicrоsоft Еquation 3.0»  дастурида),  жадвалларни тузиш,  грекча, катта ва кичик ҳарфларни ажратиш, сўзларни қисқартириш ва бошқалар) илмий журналлар учун қабул қилинган тартибларда бажарилади. Мақола мазмунига мос УЎТ индекси биринчи саҳифанинг тепадаги чап бурчагига қўйилади. Мақола охирида муаллифнинг исми, фамилияси, отасининг исми ва иш жойининг номи, адабиётлар рўйхати аниқ кўрсатилиши керак.

  4. Нашр учун тайёр мақола  албатта эксперт хулосаси бўлган ҳолда, 2 нусхада электрон варианти билан қабул қилинади. Иккинчи нусха муаллифлар томонидан имзоланади. Муаллифларнинг уй ва иш манзиллари, исми, фамилияси, отасининг исми, телефон рақамлари тўлиқ кўрсатилиши шарт.

  5. Муаллифлар илмий мақоласини таҳририятга  электрон тарзда юборган  ҳолларда ҳам эксперт хулосаси ва юқоридаги талаблар даражасида бўлиши лозим.

  6. Талабларга жавоб бермайдиган мақолалар қабул қилинмайди. Зарур ҳолларда таҳририят мақолани тақриз учун юборишга ҳақли.Таҳрирятга топширилган мақола ва материаллар муаллифларга қайтарилмайди.

    7. Таҳририятнинг электрон почтаси: uzqx_jurnal@mail.ru

       Веб сайти: www.qxjurnal.uz

       Телеграм: https://t.me/qxjurnal_uz

ТАҲРИРИЯТ

 

Yangiliklar | Просмотров: 672 | Добавил: ADMIN2 | Дата: 2019-12-24 | Комментарии (0)

Муаллифлар диққатига!

   Олий аттестация комиссиясининг талабига кўра ОАКнинг диссертациялар  асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган журналларда олимлар, докторантлар, тадқиқотчи ва мустақил изланувчилар томонидан тақдим этиладиган мақолаларни расмийлаштириш талабларига ўзгартириш киритилди.

   Шу муносабат билан таҳририятга топшириладиганилмий мақолалар «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги»  ва «Агро илм» журналларида чоп этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳолда қабул қилинади.  Мақола охирида муаллифларнинг исми-шарифи, фамилияси (тўлиқ), илмий даражаси, иш жойи, лавозими (вазифаси) ва телефон рақамлари аниқ кўрсатилиши шарт. Мақолани тайёрлаш тартиби тўғрисидаги талаблар “Агро илм” журнали муқовасининг (ҳар сонида) 2-бетида чоп этилади.

Журнал таҳририяти.

 Мурожаат учун телефон рақамлари:

(71)249-13-54;  (71)242-13-54;  (71)242-13-24.

Yangiliklar | Просмотров: 582 | Добавил: ADMIN2 | Дата: 2019-12-24 | Комментарии (0)

1-10 11-19