Муаллифлар диққатига!
Олий аттестация комиссиясининг талабига кўра ОАКнинг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган журналларда олимлар, докторантлар, тадқиқотчи ва мустақил изланувчилар томонидан тақдим этиладиган мақолаларни расмийлаштириш талабларига ўзгартириш киритилди.
Шу муносабат билан таҳририятга топшириладиганилмий мақолалар «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» ва «Агро илм» журналларида чоп этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳолда қабул қилинади. Мақола охирида муаллифларнинг исми-шарифи, фамилияси (тўлиқ), илмий даражаси, иш жойи, лавозими (вазифаси) ва телефон рақамлари аниқ кўрсатилиши шарт. Мақолани тайёрлаш тартиби тўғрисидаги талаблар “Агро илм” журнали муқовасининг (ҳар сонида) 2-бетида чоп этилади.
Журнал таҳририяти.
Мурожаат учун телефон рақамлари:
(71)249-13-54; (71)242-13-54; (71)242-13-24. |