Вторник, 2024-04-23, 4:01 PM
Xush kelibsiz Гость | Ro'yxatdan o'tish | Kirish

O'zbekiston qishloq va suv xo'jaligi jurnali

Sayt menyusi
Kirish yo'li
E-mail:
Parol:
Bo'lak kategoriyasi
Yangiliklar [19]
Qidir
Statistika

Online xolatda: 2
Mehmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0

Jurnal va jurnaldagi maqolalar

Главная » Статьи » Yangiliklar » Yangiliklar

«ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ»  ва «АГРО ИЛМ» журналларида чоп этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган Т А Л А Б Л А Р

«ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ»  ва «АГРО ИЛМ» журналларида чоп этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган

Т А Л А Б Л А Р

1. Мақолалар:

—  илмий мазмунга эга бўлиши, тадқиқотларнинг долзарблиги ва мақсади аниқ кўрсатилиши;  - тушунарли ва равон баён этилиши;

- охирида эса аниқ илмий ва амалий тавсиялар тарзида хулосалар берилиши даркор.

   2. Мақола ўзбек ёки рус тилида ёзилиши мумкин. Унинг ҳажми шакл ва жадваллар (кўпи билан 1,5 бет), адабиётлар рўйхати, инглиз ва рус тилидаги аннотация (3—4 қатор) билан бирга 6 бетдан, илмий хабарлар эса 3 бетдан ошмаслиги керак. Юбориладиган материаллар А-4 ўлчамдаги оқ қоғозда, 1,5 интервалда ва 14 шрифтда, Times New Roman ҳарфида ёзилмоғи лозим.

  3. Мақолани расмийлаштириш (формулаларни ёзиш «Мicrоsоft Еquation 3.0»  дастурида),  жадвалларни тузиш,  грекча, катта ва кичик ҳарфларни ажратиш, сўзларни қисқартириш ва бошқалар) илмий журналлар учун қабул қилинган тартибларда бажарилади. Мақола мазмунига мос УЎТ индекси биринчи саҳифанинг тепадаги чап бурчагига қўйилади. Мақола охирида муаллифнинг исми, фамилияси, отасининг исми ва иш жойининг номи, адабиётлар рўйхати аниқ кўрсатилиши керак.

  4. Нашр учун тайёр мақола  албатта эксперт хулосаси бўлган ҳолда, 2 нусхада электрон варианти билан қабул қилинади. Иккинчи нусха муаллифлар томонидан имзоланади. Муаллифларнинг уй ва иш манзиллари, исми, фамилияси, отасининг исми, телефон рақамлари тўлиқ кўрсатилиши шарт.

  5. Муаллифлар илмий мақоласини таҳририятга  электрон тарзда юборган  ҳолларда ҳам эксперт хулосаси ва юқоридаги талаблар даражасида бўлиши лозим.

  6. Талабларга жавоб бермайдиган мақолалар қабул қилинмайди. Зарур ҳолларда таҳририят мақолани тақриз учун юборишга ҳақли.Таҳрирятга топширилган мақола ва материаллар муаллифларга қайтарилмайди.

    7. Таҳририятнинг электрон почтаси: uzqx_jurnal@mail.ru

       Веб сайти: www.qxjurnal.uz

       Телеграм: https://t.me/qxjurnal_uz

ТАҲРИРИЯТ

Категория: Yangiliklar | Добавил: ADMIN2 (2019-12-24)
Просмотров: 679 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: