ШОЛИНИ (ORYZA SATIVA L.) ВЕГЕТАЦИЯ ДАВРИ БЕЛГИСИНИНГ F1 ВА F2 АВЛОДЛАРДА ИРСИЙЛАНИШИ
Kalit so‘zlar:
шоли, Oryza sativa L., вегетация даври, ирсийланиш, доминантлик, hp, H², фенотипик ўзгарувчанлик, F1 , F2 дурагайлар, селекцияAnnotatsiya
Мақолада шолининг (Oryza sativa L.) вегетация даври белгисининг ирсийланиш хусусиятлари F1 ва F2 дурагай авлодларда ўрганилди. Тадқиқотда маҳаллий ва хорижий навлар иштирокида олинган дурагайларда вегетация даври давомийлиги, доминантлик даражаси (hp), ўзгарувчанлик коэффициенти (CV%) ва кенг маънодаги ирсийлик коэффициенти (H²) таҳлил қилинди. F1 авлодда вегетация даври бўйича салбий, оралиқ ва юқори доминантлик ҳолатлари аниқланди. F2 авлодда белги 106–128 кун оралиғида ўзгариб, кенг фенотипик тарқалиш кузатилди. H² коэффициентининг 0,77–0,98 оралиғида бўлиши белгининг кучли генетик назорат остида эканлигини кўрсатди. Олинган натижалар вегетация даври кўп генли, мураккаб ирсийланувчи белги эканлигини тасдиқлайди ҳамда селекция жараёнида эртапишар ва ўртапишар шаклларни самарали танлаб олиш имкониятини яратади.