ҚАРШИ МАГИСТРАЛ КАНАЛИДА ОҚИМНИНГ ГИДРАВЛИК ВА НАСОС РЕЖИМЛАРИ ЎЗГАРИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ
Kalit so‘zlar:
оқим, лойқалик, гидравлик параметр, оқим тезлиги, сув сарфи, фракцион таркиб,ўзан жараёнлариAnnotatsiya
Мақолада Амударёдан Қарши магистрал каналига сув олиш қисмидан каналнинг узунлиги бўйича лойқа оқизиқлари чўкиши жараёнларининг жадаллигини аниқланган. Шунингдек гидрометрик ўлчовлар асосида створлар оралиғида ўзанни керакли ўлчамгача ростлаш ва жойда мавжуд техникаларни (земснарядларни) тегишли нуқта (ПК)ларга жалб қилган ҳолда сув таъминотини яхшилашга имкон яратилган. Илмий тадқиқот натижаларига асосланиб ўзанда земснарядларни оптимал жойлаштириш схемалари ишлаб чиқилади. Оқимни ростлаш орқали лойқа чўкишини камайиши, қирғоқ ювилиши эҳтимоллиги юқори бўлган ҳудудлари ҳамда сув олиб келиш каналида содир бўладиган салбий жараёнлар аниқланиб, бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилади. Бажарилган илмий тадқиқот натижалари асосида қирғоқ ювилишини олдини олиш имкониятларини яратиш тавсиялар ишлаб чиқилган.