ЭКОЛОГИК МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ ҲАМДА ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА БИОЧАР (БИОКЎМИР) ҚЎЛЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

ЭКОЛОГИК МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ ҲАМДА ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА БИОЧАР (БИОКЎМИР) ҚЎЛЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Authors

Keywords:

биочар, биокўмир, тупроқ саломатлиги, пахта ҳосилдорлиги, барқарор қишлоқ хўжалиги, тупроқ ғоваклиги, сувни сақлаш, органик углерод

Abstract

Биочар - бу органик чиқиндиларни (ёғоч, сомон, гўнг ва бошқалар) кислородсиз муҳитда юқори ҳароратда куйдириш (пиролиз) орқали олинадиган махсус кўмир тури бўлиб, у тупроқнинг тузилишини яхшилаш, сувни тутиш қобилиятини ошириш, озуқа моддаларини сақлаш ва микроорганизмлар учун қулай муҳит яратишда муҳим аҳамиятга эга. Биочарнинг қўлланилиши тупроқдаги органик углерод миқдорини оширади, оғир металларни камайтиради, Fusarium вилт (сўлиш) касаллигига қарши ҳимоялашда самарали ва тупроқда узоқ муддатли таъсир кўрсатади. Республикамизнинг Андижон, Наманган, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, биочар қўлланилганда тупроқ ғоваклиги 5–8% га ошади, пахта илдиз тизими ривожланади ва ҳосилдорлик 3,8–5,5 ц/гага ортганлиги аниқланди. Халқаро тажрибаларга кўра, биочар пахта ҳосилини 15–35% га, тупроқнинг сувни тутиш қобилиятини 20–25% га оширади ва минерал ўғитларнинг самарадорлигини 91–139% га кўпайтириши мумкин. Шунингдек, биочар экологик барқарорликни таъминлайди ва минерал ўғитларга бўлган эҳтиёжни 15% гача камайтиради.

Author Biographies

Дилбар Рашидова

қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор

Яшин Бабаев

қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор

Хуршидбек Жалолов

қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим

Музаффар Якубов

қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим

Нормухаммад Мамедов, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияси илмий-тадқиқот институти

қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим 

Downloads

Published

2026-04-04 — Updated on 2026-04-04

Versions

Loading...