ХИТОЙ СЕЛЕКЦИЯСИГА МАНСУБ XLZ-57 ҒЎЗА НАВИДА ТУРЛИ ЭКИШ СХЕМАЛАРИНИНГ ЎСИШ ЖАРАЁНЛАРИ, РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ВА ҲОСИЛ ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИРИ
Kalit so‘zlar:
XLZ-57 нави; шинжон усули; ҳосилдорлик; якка қатор; қўш қатор; экиш схемалари; фенологик кузатувларAnnotatsiya
Навоий илмий тажриба станциясида 76 × 10 см схемада якка қатор усулида экилган ғўза ўсимликларида ўртача бўйи 83 см, кўсаклар сони 15-18 донани, битта кўсак вазни 5,8 г ни тола чиқими 41,5 % ни, тола узунлиги 31 ммни ташкил этди. Ушбу вариантда ўсимликлар зичлиги юқори бўлгани сабабли, айрим ҳолларда вегетатив органларнинг ривожланиши нисбатан сустлашгани кузатилди.
Қўш қатор (76 × 10 см) шинжон усулида экилган вариантда ўсимликлар ёруғлик ва озиқа моддалари билан яхшироқ таъминланди. Натижада ўсимлик бўйи 90 см га етди, кўсаклар сони 10-12 донани ҳамда битта кўсак вазни 5,4 г ни чиқими 40,5 % ни, тола узунлиги 30 ммни ташкил этди. Ушбу вариантда ҳосилдорлик назорат вариантига нисбатан 23 с/га га юқори бўлди.
Мазкур тадқиқотда XLZ-57 навини 76×10 схемада қўшқатор шинжон усулида ва 76×10 схемада якка қатор қилиб экишнинг ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ҳамда ҳосилдорликка таъсири ўрганилди. Тажриба натижаларига кўра, экиш усулларининг ўсимлик бўйи, барглар сони, ҳосил элементлари ва якуний ҳосилдорликка таъсири аниқланиб, энг самарали экиш усули тавсия этилди.